Му5
4

Қозоғистонлик теннисчи Германиядаги турнир ғолиби бўлди

СПОРТ 26.05.2019, 13:23
1450
Қозоғистонлик теннисчи Германиядаги турнир ғолиби бўлди

Германиянинг Нюрнберг шаҳрида теннис бўйича WTA туркумига кирувчи “Nürnberger Versicherungscup” турнири якунланди.

Умумий соврин жамғармаси 250 минг доллардан иборат ушбу турнирда бош совринни қозоғистонлик Юлия Путинцева қўлга киритди. У финалда словениялик ракетка устаси Тамара Зиданшекни уч сетда 4/6, 6/4, 6/2 ҳисобларига мағлуб этди. Бу 24 ёшли Путинцева учун WTA турнирларидаги илк ғалабасидир.

Айни вақтда дунё рейтингида 39-ўринни эгаллаб турган Юлия Нюрнбергдаги ғалабаси эвазига ўз шахсий жамғармасини 34 677 еврога бойитиб олди ва 250 рейтинг очкосини қўлга киритди. Бу натижа орқали Путинцева эртага эълон қилинадиган WTAнинг янги ҳафталик рейтингида бирйўла 11 поғонага юқорилаб, 28-ўринни эгаллайдиган бўлди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz