Ташкент +4° Tue 19:14
Долзарб мавзулар Фото

Мудофаа вазирлиги Тошкентда болажонлар учун ўтказиладиган байрам томошаларига таклиф этади

Бўлимлар: МАДАНИЯТ
Теглар:
Добавлено: 29.05.2019, 11:33

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги истироҳат боғларида“Фарзандларимизга бахтли болаликни улашайлик” акцияси доирасида кўнгилочар тадбирлар ва байрам томошалари намойиш этилади.

Шу куни барча болажонлар яна бир бор меҳр-муҳаббат оғушида бўладилар.

Демак, 1 июнь куни соат 10.00 да Мудофаа вазирлиги томонидан қуйидаги истироҳат боғларида байрам тадбирлари намойиш этилади:

  • Мирзо Улуғбек туманидаги “Мирзо Улуғбек” истироҳат боғи;
  • Шайхонтоҳур туманидаги “Анхор-Локомотив” истироҳат боғи;
  • Чилонзор туманидаги “ҒофурҒулом”истироҳат боғи.

Байрам тадбирлари давомида болажонлар ва таниқли спорт усталари ўртасида турли беллашув ва мусобақалар ўтказилади, мусиқа, рассомчилик бўйича истеъдодлилар аниқланиб, уларга эсдалик совғалари топширилади ва албатта, курсантларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилади.

Шунингдек, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестрлари ўзларининг тантанавор чиқишлари билан йиғилганларга аъло кайфият улашиши режалаштирилган.

Яна бир муҳим совға — “Турон” ҳарбий-театр студияси болажонларга мўлжалланган саҳна кўринишлари билан куннинг унутилмас тарзда ўтишини таъминлайди.

Фарзандларингизни мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун имкониятни қўлдан бой берманг.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии