АсосийJamiyat

Марказий ҳарбий округи қўмондони ҳарбийлар ва спортчи нуронийларни рағбатлантирди

'Марказий ҳарбий округи қўмондони ҳарбийлар ва спортчи нуронийларни рағбатлантирди'ning rasmi

Кеча, 5 июнь куни Марказий ҳарбий округида 2019/2020 ўқув йилининг биринчи ойида илғор натижаларга эришган 100 га яқин ҳарбийлар ҳамда спорт тадбирларида фаол қатнашган кекса авлод вакиллари рағбатлантирилди.

Дастлаб видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда округ қўмондонлиги, ҳарбий қисм командирлари, Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази раҳбарияти, Мудофаа ишлар бўлими бошлиқларининг май ойи якуни бўйича маърузалари тингланди.

Шундан сўнг, саф майдонида Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий вилоятларидаги ҳарбий қисмлардан келган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, шунингдек, нафақага чиққан ҳарбийлар ва кекса авлод вакилларига округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов томонидан эсдалик нишони, қимматбаҳо совға, пул мукофотлари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Марказий ҳарбий округ Матбуот хизмати


Бошқа янгиликлар