АҚШ президенти Дональд Трамп ва Франция президенти Эммануэл Макронлар томонидан экилган дўстлик дарахти қуриб қолди, деб хабар бердиLenta.ru нашри.
Нашрнинг хабар беришича, ҳозирда дарахтнинг ўрнига газон қопланган. Мазкур дарахт икки давлат раҳбари томонидан 2018 йилнинг апрель ойи охирида Оқ уй ёнига экилган эди. Кўчат Биринчи жаҳон уруши пайтида америкалик аскарлар жанг қилган Франция ўрмонидан келтирилган эди. Дарахт АҚШ ва Франция ўртасидаги мустаҳкам муносабатлар рамзини билдириши кўзда тутилганди.