Ташкент +4° Tue 03:13
Долзарб мавзулар Фото

Стокгольм тинчлик муаммоларини тадқиқ этиш халқаро институти ядро қуроллари бўйича таҳлил натижаларини эълон қилди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 18.06.2019, 15:33

Стокгольм тинчлик муаммоларини тадқиқ этиш халқаро институти 2019 йил учун ядро қуроллари секторини таҳлил қилиш натижаларини эълон қилди, деб хабар берди Еuronews.com.нашри

Ҳисоботда қуролларнинг ҳозирги ҳолати, қуролсизланиш кўрсаткичлари ва халқаро хавфсизлик даражасига баҳо берилган. Ҳисоботда таъкидланишича 2019 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра, сайёрамиз ядро арсенали 13865 жанговор ядро каллакларини ташкил этади. Бу 2018 йил билан солиштирганда ядро қуролариниг умумий ҳисобда 4 % га камайганини англатади. Дунёдаги жами ядро қуролларининг 90 % АҚШ ва Россия ҳиссасига тўғри келади. Айнан шу икки давлат ўртасида 2010 йилда стратегик ҳужумкор қуролларни чеклаш ва қисқартириш борасидаги келишув имзоланган.

Сайёрамиздаги ядро қуролининг қисқариши ушбу келишув доирасида олиб борилаётган ишлар самарасидир. Бироқ шунга қарамасдан ҳозирда ядро қуролига эга барча давлатлар ўз арсеналларини модернизация қилишни давом эттирмоқда. Шунгдек, Ядро қуролига эга бошқа давлатлар эса ишлаб чиқаришни давом эттириб, қуролларнинг янги тизимини жанговар шай ҳолатга келтирмоқда. Ҳиндистон, Хитой ва Покистон ўз ядро арсеналини кўпайтиришда давом этмоқда. КХДР миллий хавфсизлик стратегиясида ҳарбий ядро дастури марказий ўринда туради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии