42

Қонунбузарларнинг 73,5 миллион сўмлик режаси чиппакка чиқди

ЖИНОЯТ 19.06.2019, 10:08
935
Қонунбузарларнинг 73,5 миллион сўмлик режаси чиппакка чиқди

Божхоначиларимиз томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари юртимизга кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, фуқаролар А.Н. ва К.А.лар 53,2 миллион сўмлик бир тонна оғирликдаги олма, узум, манго мевалари ҳамда 20,2 миллион сўмлик турли товар моддий бойликларини мамлакатимизга ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз олиб киришга уринганликлари аниқланди.

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати салкам 73,4 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+13° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz