41

Оилавий можаро ортидан қотиллик юз берди

ЖИНОЯТ 26.06.2019, 13:53
2287
Оилавий можаро ортидан қотиллик юз берди

24.06.2019 йил соат 23:00 ларда фуқаро А.А. (1961 й.т.) мерос қолган уйни сотишдан тушган 97 млн. сўм пул маблағини ўзаро тақсимлашда укаси билан юзага келган низо оқибатида укасининг уйида унинг оила аъзолари билан ўзаро жанжаллашиб, қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган пичоқ билан дастлаб укасининг турмуш ўртоғи Г.М. (1964 й.т.) ҳамда унинг қизлари Х.А. (1987 й.т.) ва Г.А. (1994 й.т.)ларнинг таналарининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган. Бу ҳақда Рrokuratura.uz хабар берди.

Олган тан жароҳатлари оқибатида Г.М. ва унинг қизи Х.А.лар ҳодиса жойида вафот этганлар, ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Г.А.нинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани прокуратураси томонидан 24.06.2019 йилда А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz