42

Шавкат Мирзиёев: Шаҳар жамоат транспортини аҳолига қулай, арзон, хавфсиз қилиб беришимиз керак

СИЁСАТ 29.06.2019, 11:20
835
Шавкат Мирзиёев: Шаҳар жамоат транспортини аҳолига қулай, арзон, хавфсиз қилиб беришимиз керак

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили 1 июнь куни Тошкент шаҳрининг Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида транспорт боғламаси қуриш лойиҳасини маъқуллаган эди. Бугун бу ердаги ишлар якуний босқичга кирди.

Мазкур транспорт боғламаси муҳандислик ечимига кўра ноёб бўлиб, уч қаватдан иборат. Оҳангарон шоссеси бўйлаб умумий узунлиги 502 метр туннел, Махтумқули кўчаси бўйлаб 411 метрлик эстакада, чорраҳанинг ҳалқа қисмида ҳар бири 29 метрлик иккита йўл ўтказгич қурилмоқда.

Бу йўл ва кўприклар транспортларнинг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаб, тирбандликни бартараф этади. Уни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Шу ерда Тошкент ер усти ҳалқа метро линияси қурилиши бўйича ҳам маълумот берилди. Умумий узунлиги 52 километрдан зиёд бўлган мазкур йўл беш босқичда қурилади. Бугунги кунда «Дўстлик» метросидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўналиш барпо этилмоқда.

- Шаҳар аҳолисининг кўп қисми ва пойтахтимизга келганлар жамоат транспортидан фойдаланади. Лекин ҳозирча тўла қулайлик таъминланмаган. Одамларнинг норозилиги шундан. Мана, қанча уйлар қуриляпти, шаҳар ривожланяпти, яна ривожланади. Шуларни инобатга олиб, шаҳар жамоат транспортини аҳолига қулай, арзон, хавфсиз қилиб беришимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари ушбу ер усти линиясини Тошкент метрополитени ва автобуслар йўналишлари билан оқилона инеграциялаш, юкламадан келиб чиқиб аҳолига қулайликларни ошириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.


Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+15° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz