41

ЖАҲОН ФУТБОЛИ: Месси ўйиндан четлатилди, Салоҳ эса мусобақадан чиқиб кетди

СПОРТ 07.07.2019, 21:46
2466
ЖАҲОН ФУТБОЛИ: Месси ўйиндан четлатилди, Салоҳ эса мусобақадан чиқиб кетди

Кеча тунда қизиқарли футбол учрашувлари ўтказилди. Америка Кубогида бронза медали эгаси маълум бўлди, Африка Миллатлар Кубогида эса нимчорак ўйинлари ўтказилди.

Эътиборли жиҳати, Америка Кубогида бу йилги баҳсларда аргентиналиклар ўзларига нисбатан адолатсизлик юз бераётганлигини бошидан таъкидлашиб келишганди, якунда эса улар ўз сўзларида туришди. Тўғри, Аргентина термаси учинчи ўрин учун кечган баҳсда Чили термаси устидан ишонарли ғалабага сазовор бўлишди, рақибларини 2:1 ҳисобида таслим этган ҳолда мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритишди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Мессининг чиройли пасидан сўнг Серхио Агуэро ҳисобни очди. Кейин Пауло Дибала жамоадошларининг иккинчи голини киритди. Иккинчи бўлим бошларида эса Артуро Видал пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди ва ўйин ушбу натижа билан якунланди.

Бироқ Мессининг майдондан четлатилганлиги улар учун адолатсизликнинг яна бир кўриниши бўлди. Ўйиннинг 37-дақиқасида Лионель Месси ва чилиликлар ярим ҳимоячиси Гари Медел ўртасида кичик тўқнашув юз берди. Бунда тўпга ета олмаган Месси рақибини қўли аралаш елкаси билан туртиб юборганди, бунга жавобан Медел Мессига очиқдан очиқ “ҳужум қилди”. Натижада учрашув бош ҳаками Марио Альберто Диас де Вивар ўйланиб ўтирмай, ҳар иккаласига ҳам қизил карточка кўрсатди. Бундан норози икки жамоа вакиллари ўз футболчисини ҳимоя қилишга ҳарчанд уринишмасин, ўйин бир неча дақиқаларга чўзилсада бош ҳакамнинг қарори қатъий бўлди. Бундан жиддий ранжиган Лео ҳатто тақдирлаш маросимига ҳам чиқишни ўзига эп кўрмади.

Америка Кубоги-2019. 3-ўрин учун ўйин:

АРГЕНТИНА – ЧИЛИ - 2:1

Голлар: Агуэро (12), Дибал (22) – Видаль (59,пен).

Аргентина: Армани, Отаменди, Тальяфико, Пеццелья, Фойт, Паредес, де Пауль, Ло Чельсо (Фунес Мори, 90), Агуэро (Суарес, 81), Дибала (Ди Мария, 67), Месси.

Чили: Арьяс, Исла, Диас, Хара (Марипан, 50), Босежур, Видаль, Арангис (Кастильо, 83), Санчес (Фернандес, 17), Пульгар, Варгас, Медель.

Огоҳлантиришлар: Босежур (16), Видаль (26), Пульгар (45), Пеццелья (57), Паредес (63), Фойт (79), Тальяфико (90).

Четлатиш: Медель (37), Месси (37).

Кеча шунингдек, Африка Миллатлар Кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган икки ўйин ўтказилди. Миср ҳамда ЖАР ўртасидаги баҳсда мезбонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди ва Салоҳ жамоадошларини мусобақани эрта тарк этишларини “таъминлашди”. Учрашувдаги ягона голни 85-дақиқада Тембинкоси Лорч киритди. Энди ЖАР чорак финалда Нигерия термасига қарши баҳс олиб боради.

Иккинчи ўйинда Нигерия Камерун термасига қарши ҳаракат қилди. Қизиқарли, шу билан бирга муросасиз кечган баҳсда нигерияликлар рақибларини 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Нимчорак финал:

МИСР – ЖАР - 0:1

Гол: Лорч (85).

Миср: Эл-Шенави, Ашраф, Ҳегази, Эл-Дин, Ал-Муҳаммади, Эл-Ненни (Солиман, 83), Ҳамид, Эл-Саид (Уарда, 64), Трезеге, Салоҳ, Муҳсин (Али, 46).

ЖАР: Уильямс, Тау, Хлацвайо, Хланти, Ферман (Кекана, 90), Мкхизе, Мокожо, Мкхванази, Зунгу, Лорч (Велдвейк, 90), Мотиба.

Огоҳлантиришлар: Хланти (44), Ашраф (68), Зунгу (79), Хлацвайо (90).

НИГЕРИЯ – КАМЕРУН - 3:2

Голлар: Игало (19, 63), Ивоб (66) – Баокен (41), НʼЖи (44).

Нигерия: Акпейи, Айна, Трост-Эконг, Авазьем, Омеруо, Этебо, Ивоби (Балогун, 90), Ндиди, Саймон (Чуквуэзе, 60), Игало (Онуачу, 85), Муса.

Камерун: Онана, Ойонго, Нгаде-Нгажуи, Банана, Фэ, Кунде (Зуа, 87), Манжек (Замбо-Ангисса, 62), Шупо-Мотинг, Бассогог, Баокен, НʼЖи (Токо-Экамби, 70).

Огоҳлантиришлар: Кунде (28), Манжек (51), Авазьем (70).

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz