Ташкент +4° Tue 18:14
Долзарб мавзулар Фото

Гонконгда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 08.07.2019, 15:49

Гонгконг аҳолиси экстрадиция тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритилишига қарши яна норозилик намойишларини ўтказишмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Якшанба кунги оммавий намойишларда 230 мингга яқин киши иштирок этди. Намойишчилар аввалгидек, жиноят содир этишда гумон қилинганларни Хитойнинг материк қисмига экстардиция қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасининг бутунлай бекор қилинишини талаб этишмоқда.

Бу сафарги намойиш иштирокчилари Гонконгнинг сайёҳлар орасида машҳур бўлган Шим Ша Цуй туманидаги кўчаларни ва Ғарбий Коулун темирйўл станциясини эгаллаб олишди. Айнан ушбу станция Гонконгни Хитойнинг асосий қисми билан боғловчи нуқта бўлиб ҳисобланади. Жамоатчилик босими остида маҳаллий ҳукумат мазкур қонунга тузатиш киритишни кўриб чиқишни ортга сурган бўлишига қарамасдан, бу норозилик намойишлари тўхтамаяпти.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии