АсосийDunyo

Францияда янги экология солиғи жорий этилди (Видео)

'Францияда янги экология солиғи жорий этилди (Видео)'ning rasmi

Францияда келаси йилдан эътиборан авиарейслар учун янги экология солиғи жорий этилади. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазири Элизабет Борн маълум қилди.

Энди мамлакатдан амалга ошириладиган ҳар бир рейсга сотилган авиабилет учун маълум миқдорда қўшимча ҳақ ундирилади. Франция ҳукумати атроф- муҳитни муҳофаза қилиш кенгашининг мажлисидан сўнг ушбу қарорни қабул қилди. Энди Европа Иттифоқи бўйлаб эконом тоифасидаги рейсларда парвоз этаётган йўловчилардан қўшимча 1,5 евро, бизнес тоифасида учаётганлардан эса 9 евро миқдорида йиғим ундирилади.

Европа Иттифоқи ташқарисига парвоз этаётганлар учун эса солиқ миқдорига мос равишда 3 ва 18 евро этиб белгиланди. Янги тартиб-қоида транзит рейсларига тадбиқ этилмаслиги айтилмоқда. Шундай қилиб, 2020 йили ушбу солиқ тури орқали 180 миллион евродан ортиқ маблағ йиғилиши кутилмоқда. Ушбу маблағ эса атроф- муҳитга салбий таъсири кам бўлган транспорт инфратузилмасни ривожлантиришга йўналтирилади. Франция Европа Иттифоқининг бошқа давлатларида ҳам экология солиғининг жорий этилишига эришмоқчи.

Бошқа янгиликлар