41

Тошкентда каратэ (WKF) бўйича ХVI Осиё чемпионати ўтказилади

СПОРТ 10.07.2019, 15:57
1795
Тошкентда каратэ (WKF) бўйича ХVI Осиё чемпионати ўтказилади

Пойтахтимиз 14-22 июль кунлари каратэ (WKF) бўйича ХVI Осиё чемпионати ва Осиё каратэ федерациясининг навбатдаги сайлов конгрессига мезбонлик қилади.

Осиё каратэ федерациясининг навбатдаги сайлов конгресси жорий йилнинг 18 июль куни пойтахтимиздаги “Intemational Tashkent” меҳмонхонасида ўтказилади. Шунингдек, 19-21 июль кунлари “Ўзбекистон“ спорт мажмуасида каратэ (WKF) бўйича ХVI Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу йирик спорт анжуманларини юқори савияда ўтказишга Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз каратэ миллий федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадио компанияси ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

19-21 июль кунлари “Ўзбекистон“ спорт мажмуасида каратэ (WKF) бўйича ХVI Осиё чемпионатида 50 га яқин давлатдан 500 нафарга яқин каратэчи ғолиблик учун ўзаро куч синашади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz