АсосийJamiyat

Зарафшонда сайёр қабул: Ҳарбий хизматчиларнинг аксарият муаммоси жойида ҳал этилди

'Зарафшонда сайёр қабул: Ҳарбий хизматчиларнинг аксарият муаммоси жойида ҳал этилди'ning rasmi

Кеча, 11 июль куни Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов бошчилигидаги масъуллардан иборат Навоий вилояти Зарафшон туманида сайёр қабул ўтказди.

Ташкил этилганган сайёр қабулда Мудофаа вазирлиги марказий аппаратидан иборат ишчи гуруҳ офицерлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерларнинг мавжуд муаммолари, талаб, таклиф ва эҳтиёжларини ўрганиб, уларга амалий кўмак бериш юзасидан иш олиб борди.

Шунингдек, генерал-майор Азизбек Икромов Зарафшон туманидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари учун форма тикишга мўлжалланган тикув цехини бориб кўрди. Яқинда очилган мазкур тикув цехида сабаб 6 нафар ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи иш билан таъминланган. Мудофаа вазирининг ўринбосари бу ерда меҳнат қилаётганлар билан суҳбатлашиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига муваффақият тилади.

Таъкидлаш керакки, Зарафшон гарнизонида 400 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ўз оиласи билан яшайди. 121 нафар ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи иш билан таъминланган бўлиб, 76 нафари ишчиз ҳисобланади. 200 га яқин ҳарбий хизматчининг рафиқаси бола тарбияси билан банд бўлса, 8 нафари ҳозирда тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.

Сайёр қабул жараёнида ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда заҳирага бўшатилган ҳарбийлар ва фахрийларнинг мурожаатлари тингланди, аксарият қисмининг муаммолари жойида ҳал этилди. Жумладан, саломатликни тиклаш билан боғлиқ мурожаатчиларга тиббиёт муасассаларига йўлланмалар берилган бўлса, мактабгача таълим муасассасига жойлаштириш бўйича тушган мурожаатнинг бир нечтаси жойида ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича эса ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам кўрсатилди.

Эслатиб ўтамиз, Мудофаа вазири ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ бугун 12 июль куни Навоий шаҳрида сайёр қабул ўтказади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар