42

МИБ фуқаронинг маошини ундириб берди

ЖИНОЯТ 16.07.2019, 12:39
548
МИБ фуқаронинг маошини ундириб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор “Қорақалпоғистон Агросервис” МТП МЧЖдан Самандаров Тохиржоннинг фойдасига 17 621 570 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига 07.01.2019 йили келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, “Агро Банк” Нукус филиалининг маълумотномасига асосан қарздор “Қорақалпоғистон Агросервис” МТП МЧЖ томонидан 09.04.2019 йили Т.Самандаровнинг пластик картасига 5 616 878 сўм ўтказилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Бюронинг Нукус шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди, яъни қарздорга суд қарорини ижро қилмаслик оқибатлари тушунтирилиб, жамият мол-мулкига қаратилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Бунинг натижасида, 11.07.2019 йили қарздор “Қорақалпоғистон Агросервис” МТП МЧЖдан қолган 12 004 692 сўмни тўлиғи билан тўлаб берди ҳамда ушбу маблағлар Т.Самандаровнинг хисоб рақамига ўтказилиб берилди.

Ўз навбатида, фуқаро Т.Самандаров Бюро ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+15° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz