Долзарб мавзулар Фото

Сайёрамизда очликдан азият чекаётганлар сони ортмоқда

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 17.07.2019, 09:54

БМТ ҳисоботига кўра ўтган йили сайёрамизда 820 миллион киши очликдан азият чеккан. Кетма- кет учинчи йилдирки сайёрамизда очарчилик кўрсаткичи ортиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, 2018 йили очликдан азият чекаётганлар сони 821,6 миллион кишини ташкил этган. БМТнинг “Дунё озиқ-овқат хавфсизлиги ва таъминоти ҳолати бўйича" ҳисоботида айтилишича, сайёрамиздаги ҳар тўққизинчи инсон очликдан азият чекмоқда. Очликдан азият чекаётганларнинг аксарияти Осиёда асосан Жанубий Осиё давлатларида истиқомат қилади.

Шу билан бирга энг хавфли вазият Африкада бўлиб, бу ерда очликнинг энг юқори даражаси сақланиб турибди. Ва бу кўрсаткич аста-секинлик билан бироқ барқарор тарзда барча ҳудудларда ортиб бормоқда. Очарчилик иқтисодий ўсиш суръатлари сустлашиб бораётган кўплаб давлатларда кучайиб бораётганлиги қайд этилди. Ҳисоботда айтилишича, ўтган йили сайёрамизда қисман ёки кучли озиқ- овқат етишмовчилигини бошидан кечирган одамлар сони 2 млрд.га бориб етган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии