Му5
50

Шиддатли баҳслар: артиллериячи аскарлар ғолиблик учун куч синашди (Видео)

ЖАМИЯТ 17.07.2019, 10:50
Теглар: Видео
589
Шиддатли баҳслар: артиллериячи аскарлар ғолиблик учун куч синашди (Видео)

2018 йилдан эътиборан Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги аралаш таркибдаги ҳарбий қисм аскарлари ўртасида ўн бешдан зиёд йўналиш бўйича ўтказиб келинаётган “Энг илғор мутахассис” кўрик-танлови орқали ёш мутахассисларнинг касбга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда.

Нукус полигонида гарнизондаги ҳарбий қисмлардан бирининг артиллерия мутахассислари ўртасида ана шундай қўрик-танловнинг биринчи босқичи муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Шиддатли беллашувларда муддатли ҳарбий хизматчилар бир неча ой давомида артиллерия қуролларидан оқилона фойдаланиш ва нишонларни аниқ мўлжалга олиб, йўқ қилиш кўникмаси амалда синалди.

Мусобақа шартидаги кўзда тутилган машқлардааскарлар яккалик ва жомоавиймеъёрларнишиддат билан бажариши профессионал кўникма ва бир неча йиллик тажрибага эга бўлган артиллериячиларда ҳам таассурот қолдиргани шубҳасиз.

Жамоа шаъни ва ғалаба учун курашда артиллериячилар “Энг илғор артиллерия мутахассиси” кўрик-танловининг “Стволли артиллерия мутахассиси”, “Реактив артиллерия мутахассиси” ҳамда “Миномёт артиллерия мутахассиси” каби номинацияларда қатнашди. Ғолиб ва совриндорлар тегишли тарзда диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, ҳарбийча анаъанага айланган “Артиллерия эстафетаси” баҳслари ҳам мазкур ҳарбий қисм ҳаётида оммалашиб бормоқда. Бўлинмалар билан ўтказилаётган ушбу мусобақа аскарлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиб, илғорларни рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати


Шарҳлар

Қашқадарёда ҳайдовчи машинаси билан эвакуаторга ортилди. ИИБ вазиятга изоҳ берди (Видео)

22.11.2019, 17:27

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати YouTube видеохостингида «Қашқадарёда ЙПХ ходимлари билан катта тортишув. Машина ҳайдовчиси билан эвакуаторга ортилди» сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеога муносабат билдирди.Таъкидланишича, мазкур видеодаги  ҳолат...
Чироқчида яна бир айиқ отиб ўлдирилди (Видео)

21.11.2019, 18:21

Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғида ИЖ русумидаги ов милтиғи билан қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Элтузга юборилган видеода қизил китобга кирган ноëб қўнғир айиқнинг нимталаниб...
Ўртоғини "маньяк" деб атаган шахс аниқланди (Видео)

21.11.2019, 18:04

Сўнгги пайтларда ижтимоиий тармоқларда инсонлар орасида ваҳима уйғотишга қаратилган, “ёш болалар ўлдирилиб, ички аъзолари сотилмоқда”, деган ёлғон хабарлар тарқалди ва кўпчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Бу...
Қочоқларни Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди (Видео)

19.11.2019, 16:51

Қочоқларни юк машиналарида Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Hudud ёшлар информацион дастури хабар берди.