Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Конго демократик республикасидаги Эбола вируси билан боғлиқ вазиятни халқаро миқёсдаги фавқулотда ҳолат, дея эътироф этди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.
Ташкилот халқаро ҳамжамиятни ушбу хавфли касаллика қарши курашиш учун қўшимча маблағ ажратишга чақирмоқда. Минтақада ушбу вируснинг кенг миқёсда тарқалиб кетиш хавфи ҳозирда жуда юқори бўлиб турибди. Сўнгги маротаба вирус билан касалланиш ҳолатининг Уганда билан чегарадош Гома шаҳрида аниқланиши мутахассисларни қаттиқ ташвишлантирмоқда.
Икки миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи ушбу шаҳар минтақадаги асосий транзит нуқталаридан биридир. Ҳозирда эпидемиянинг географик қамрови 500 кмга бориб етгани айтилмоқда. Ўтган йил июлидан буён икки ярим мингга яқин киши ушбу хавфли вирус билан касалланган уларнинг 1600 дан ортиғи эса вафот этган.