Му5
50

297 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган спорт озуқалари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди

ЖИНОЯТ 22.07.2019, 12:44
442
297 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган спорт озуқалари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасиКонтрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги фуқаро М.Ш.га тегишли хонадон белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, ушбу шахс ўз уйида жами 72 турдаги умумий қиймати 297 миллион сўмлик спорт озуқаларини ноқонуний сақлаб келаётгани фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар