Долзарб мавзулар Фото

Эрон томонидан Британия байроғи остида ҳаракатланаётган Stena Impero танкери қўлга олинди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 23.07.2019, 16:24

Буюк Британия ва Эрон муносабатлари нефт танкерларининг қўлга олиниши ортидан тобора кескинлашмоқда. Бирлашган Қироллик ҳукумати Теҳронга нисбатан жавоб чораларини қўлламоқчи. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Ўтган жума куни Ормуз бўғозида Эрон томонидан Британия байроғи остида ҳаракатланаётган Stena Impero танкерининг қўлга олиниши расмий Лондон ва Теҳрон муносабатларининг совуқлашувига сабаб бўлмоқда. Айни дамда Британия танкери Бандер- Аббас портида ушлаб турилибди. Бу икки ҳафта аввал Эрон Grace 1 номли танкерининг Гибралтарда қўлга олинишига нисбатан жавоб сифатида кўрилмоқда. Британия мудофаа вазири Пенни Мордонт Эроннинг ушбу ҳаракатларини зўравонлик, деб атади. Ташқи ишлар вазири Джереми Хант эса Теҳрон ҳаракатлари қонунларни бузиш ва беқарорликни келтириб чиқаришга уриниш маълум қилди.

Британия ҳукумати Эрон ҳаракатларига нисабатан жавоб чораларини яқин вақт ичида эълон қилишини билдирди. Ҳозирда мамлакат барча кемаларига Ормуз бўғозига кирмасликни тавсия этган. Эрон ташқи ишлар вазири Жавдад Зариф Гибралтар бўғозидаги қароқчиликдан фарқли равишда Форс кўрфазида Британия танкерини қўлга олинишини қонуний ҳаракат, дея эътироф этди. Бизнинг мамлакатимиз ҳар қандай душманлик ҳаракатларига қарши муносиб жавоб қайтаради, деб таъкидлади вазир.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии