Долзарб мавзулар Фото

Нега кечаси вентиляторни ишлатиш тавсия қилинмайди?

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 30.07.2019, 10:26

Ёз оқшомлари хона ҳаддан ташқари иссиқ ва дим бўлганида кўпчилик ухлашга қийналади. Уйда кондиционер бўлмаса, вентилятор жонингизга оро киради. Тунда хона ҳарорати пасаймаса, уйқу бузилиши турган гап. Ўшанда дарров вентиляторни ёқамиз, гарчи у хона ҳавосини совитмаса-да, танага ёқимли шабада юбориб туради. Шунга қарамай, бу матоҳдан кечаси фойдаланмаган маъқул. Нима учун?

Вентилятор аллергикларга тўғри келмайди

Гап шундаки, вентилятор нафақат хонадаги ҳавони, балки унда учиб юрган чанг ва зарраларни ҳам ҳайдайди. Аллергик ринит ёки нафас йўллари муаммосидан қийналаётган одамлар учун бу ниҳоятда хатарли. Озгина шамол танангизга сиз ўйлагандан кўра кўпроқ зарар етказиши мумкин.

Вой, бошимлаб қолманг!

Биласизми, ҳатто соғлом одам вентилятор ёқилган хонада ухлаб қолса ҳам, турли нохуш оқибатлар кузатилиши мумкин экан. Биринчидан, бир неча соат давомида тинимсиз шамоллатиш терини қуритади. Натижада у пўст ташлай бошлайди.

Иккинчидан, ухлаганда оғиз ва кўзлар тўлиқ ёпилмаса, эртасига тонгда ачишиш безовта қилади.

Учинчидан, уйғонганда бошингиз оғриса ёки мушакларингиз увушиб қолса, ҳамма айбни вентилятордан кўраверинг.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии