Му5
50

Қирғизистон собиқ давлат раҳбари ҳибсга олинди (Видео)

ДУНЁ 09.08.2019, 10:42
Теглар: Видео
1635
Қирғизистон собиқ давлат раҳбари ҳибсга олинди (Видео)

Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан боғлиқ вазият тобора кескинлашиб бормоқда. Чоршанба куни кечқурун махсус хизмат кучлари Қирғизистоннинг собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича амалиёт ўтказди. Бироқ Атамбаев тарафдорлари бунга кескин қаршилик кўрсатди.

Томонлар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 52 киши яраланди ва бир нафар махсус хизмат кучлари вакили ҳалок бўлди. Атамбоев рўй берган воқеаларда жавобгарлик амалдаги ҳукумат зиммасида эканлигини таъкидламоқда. Сооронбай Жээнбеков эса Атамбаевни Конституцияни бузганликда айбламоқда.

Эслатиб ўтамиз, собиқ президент коррупцияда айбланмоқда. Июнь ойида мамлакат парламенти Атамбаевга қарши бир қатор айбловларни прокуратурага топширган эди. Шундан сўнг депутатлар собиқ президентни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш бўйича овоз берди. Полиция Атамбоевни бир неча маротаба сўроқ қилиш учун чақиртирган, бироқ унинг ўзи бу ҳаракатларниннг барчасини сиёсий таъқиб, деб атаб терговга бормаган. Мамлакатда вазиятнинг кескинлашуви ортидан Қирғизистон парламентининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди. Алмазбек Атамбаев 8 август куни ўзининг Қўй-Тошдаги қишлоғида жойлашган уйида қўлга олинди.

Қирғизистон собиқ президенти суд қарорига кўра, 26 августга қадар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилган. «Суд қарорига кўра Атамбаев 26 августга қадар ҳибсга олинди», — дейди адвокат. Унинг сўзларига кўра, суд қарори Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида Первомайск туман судининг судьяси томонидан қабул қилинган. «Судья тергов ишлари олиб борилгунига қадар Атамбаевни ҳисбга олиш бўйича ҳукм чиқарди», — дейди Слесарев.

Таъкидланишича, собиқ президентни қўлга олиш вақтида бир қатор процессуал нормалар бузилган. «Ҳимоям остидаги одамни қўлга олиш бўйича ҳеч қандай ҳужжат тақдим этилмаган, уни огоҳлантиришган ва тезда қўлга олиш бўйича чора кўрилган», — дейди адвокат.


Шарҳлар

Қашқадарёда ҳайдовчи машинаси билан эвакуаторга ортилди. ИИБ вазиятга изоҳ берди (Видео)

22.11.2019, 17:27

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати YouTube видеохостингида «Қашқадарёда ЙПХ ходимлари билан катта тортишув. Машина ҳайдовчиси билан эвакуаторга ортилди» сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеога муносабат билдирди.Таъкидланишича, мазкур видеодаги  ҳолат...
Чироқчида яна бир айиқ отиб ўлдирилди (Видео)

21.11.2019, 18:21

Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғида ИЖ русумидаги ов милтиғи билан қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Элтузга юборилган видеода қизил китобга кирган ноëб қўнғир айиқнинг нимталаниб...
Ўртоғини "маньяк" деб атаган шахс аниқланди (Видео)

21.11.2019, 18:04

Сўнгги пайтларда ижтимоиий тармоқларда инсонлар орасида ваҳима уйғотишга қаратилган, “ёш болалар ўлдирилиб, ички аъзолари сотилмоқда”, деган ёлғон хабарлар тарқалди ва кўпчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Бу...
Қочоқларни Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди (Видео)

19.11.2019, 16:51

Қочоқларни юк машиналарида Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Hudud ёшлар информацион дастури хабар берди.