АсосийDunyo

Ўрмон ёнғинлари кучаймоқда (Видео)

'Ўрмон ёнғинлари кучаймоқда (Видео)'ning rasmi

Олимлар Сибир ва Амазониядаги ўрмонлар ҳудуди кескин равишда қисқариб кетаётганлигидан қаттиқ ташвишда эканликларини, бунинг оқибатлар инсоният учун аянчли бўлиши мумкинлиги ҳақида бонг уришмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com.нашри хабар бермоқда.

Космосдан олинган тасвирлар Сибирдаги ёнғинлардан чиқаётган қуюқ тутун Аляска ва Канаданинг ғарбий соҳиллари ҳудудига қадар етиб келганини кўрсатмоқда. Айрим маълумотларга кўра, Сибирдаги ўрмон ёнғинлари 3 млн.дан 5 млн.га қадар ҳудудни қамраб олган. Сибирдаги ёнғинлар сабаб атмосферага чиқаётган зарарли газлар миқдори ҳозирда рекорд даражага бориб етган. Шу каби ҳолатни Амазонияда текисликларида ҳам кўриш мумкин.

Халқаро ёввойи табиат фонди ўрмон массивларига бой мамлакатлар уларни асраш йўлида кўпроқ чоралар кўриши зарурлигини таъкидлашмоқда. Биринчи галда ўрмонларнинг ноқонуний кесилиши ва ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш зарур. Зеро, айнан дарахтлар инсонларнинг тоза ҳаводан нафас олишини таъминлаб беради. БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, ўрмонлар сайёрамизнинг 31 % қисмини қоплаган бўлиб, 4 миллиард гектар ҳудудни эгаллайди. Айнан ўрмонлар ҳар йили миллард тонна карбонат ангидрид газини ютади.


Бошқа янгиликлар