АсосийDunyo

Шимолий Кореея иккита номаълум ракета учирди (Видео)

'Шимолий Кореея иккита номаълум ракета учирди (Видео)'ning rasmi

Расмий Пхенян Сеул билан Корея ярим оролини тинчлик йўли билан бирлаштириш масаласида бошқа музокаралар ўтказмаслигини билдирди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Жанубий Кореянинг АҚШ билан ҳамкорликда ўтказган ҳарбий ўқув машғулотлари сабаб ана шундай қарорга келинган. Шимолий Корея ҳукуматининг баёнотида айтилишича, икки давлатнинг ҳарбий ўқув машғулотлари урушга тайёргарлик кўришни машқ қилишмоқда. Айнан шу сабаб расмий Пхенян музокаралар столига бошқа қайтиб ўтирмаслигини маълум қилди. Бундан аввал эса Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин 2045 йилга қадар икки Кореяни бирлаштиришга ваъда берган эди.

Ушбу воқеалар жараёнида Шимолий Корея томони Япон денгизи томон иккита номаълум ракета учирди. Бу сўнгги уч ҳафта давомидаги олтинчи ана шундай ҳолатдир. Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийларининг фикрича, бу яқин масофага учувчи баллистик ракеталар бўлган. Хабарларга кўра, снарядлар 30 км баландликка қадар кўтарилиб, 230 км масофани босиб ўтган. Расмий Токио маълумотларига кўра, номаълум ракеталар Японияга тегишли эркин иқтисодий зона ҳудудига қадар етиб келмаган.


Бошқа янгиликлар