Долзарб мавзулар Фото

Boeing 737 Max самолётлари компанияларнинг касодга учрашига сабаб бўлмоқда (Видео)

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар: Видео
Добавлено: 17.08.2019, 21:02

Boeing 737 Max самолётлари билан содир бўлган авиа ҳалокатлар дунёдаги аксарият лоукостр компанияларининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, кўпчилигининг касодга учрашига олиб келмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри ёзди.

Шу турдаги самолётлардан фойдаланишнинг тўхтатилиши ортидан Norwegian Air авиакомпанияси 15 сентябрдан эътиборан Ирландия ва Шимолий Америка ўртасидаги барча рейсларни бекор қилишини маълум қилди. Скандинавиянинг йирик лоукостери трансатлантика парвозларни амалга оширишда 18 та Boeing 737 Max лайнерларидан фойдаланар эди. Norwegian Air рейсларни сақлаб қолиш мақсадида ижарага бошқа самолётларни олган, бироқ бу компанияга 70 миллиолн еврога тушган ва яқин келажакда катта зарарга олиб келиши маълум бўлган.

Йўловчилар учун вазият Ryanair ходимларининг келгусидаги ўтказиладиган норозилик намойишлари сабаб янада оғирлашади. Арзон парвозларни амалга оширувчи ушбу компания ҳар куни Дублинга ва у ердан тахминан 230 та рейсни амалга оширади. Қолган авиакомпанияларнинг чипта нархлари анча қиммат туради. Эфиопия ва Индонезияда рўй берган авиаҳалокатлар ортидан Boeing 737 MAX моделидаги самолётларнинг парвози бутун дунё бўйлаб тўхтатилган. Ҳозирда Boeing компанияси ушбу моделдаги самолётлар дастурий таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш устида ишлашмоқда.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии