Долзарб мавзулар Фото

Халқаро армия ўйинларида муносиб иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбийлар тантана билан кутиб олинди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 17.08.2019, 21:28

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида "АрМИ – 2019" мусобақаларининг Қозоғистон Республикасида ўтказилган баҳсларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбийларимизни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

"Артиллерия олови усталари" беллашувларида ўзбекистонлик ҳарбийлар ўтган йилги муваффақиятли иштирок тасодифий эмаслигини исботлашди. 12 давлат вакиллари қатнашган мусобақада артиллериячиларимиз фахрли 3-ўринни эгаллаб қайтдилар. Бундан ташқари вакилларимизнинг индивидуал маҳорати ҳар томонлама рақиб жамоалари аъзолари томонидан эътироф этилгани эътиборга моликдир.

– Мусобақада умумжамоа ҳисобида совринли ўринни қўлга киритишимиздан ташқари йигитларимиз ўзларини ҳар томонлама кўрсатганлигини таъкидламоқчиман, – дейди сержант Фаррух Одилов. – Шахсан ўзим "Энг яхши механик-ҳайдовчи" номинацияси ғолиби сифатида тақдирландим. Бундан ташқари шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар, оддий аскарлар Шуҳрат Абдужабборов (техник тайёргарлик), Фурқат Қурбонов (энг яхши гранатамётчи) ва Шаҳзод Яхшибоев (Энг яхши мерган) ўз номинациялари бўйича мусобақа ташкилотчиларининг эътиборини қозонишди. Кетма-кет иккинчи йил совриндорлар қаторига кириб, мустақиллигимизнинг 28 йиллиги олдидан юртимизга ёруғ юз билан кириб келганимиздан мамнунмиз.

Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг Қуролли Кучлар давлат музейида ҳарбийларимиз, уларнинг яқин қариндошлари, фахрийлар ҳамда Мудофаа вазирлиги масъуллари иштирокида тадбир ташкил этилди. Йиғилганлар мусобақа қатнашчиларини эришган муваффақиятлари билан табриклади. Йиғилиш якунида артиллерия қўшинлари қўмондони эришилган ютуқда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган барча ҳарбийларга ташаккур билдирди.

Шунингдек, бугун 17 август куни, Эронда ўтказилган “Йўл патрули” халқаро танлови ҳам учинчи ўринни қўлга киритган ҳамюртларимиз Ўзбекистонга етиб келди.

“Йўл патрули” иштирокчилари халқаро армия ўйинлари давомида экстремал шароитларда автомобиль ёрдамида турли мураккаб шартларни бажариш, белгиланган маршрут бўйича индивидуал пойга, қўл ва жезл ёрдамида йўл ҳаракатини тартибга солиш, ғилдиракларни алмаштириш, ҳарбий-техник эстафета (жамоавий пойга) шартлари бўйича беллашдилар.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии