Му5
5

Гибралтар ҳукумати АҚШ сўровига қарамасдан Эрон танкерини озод этди

ДУНЁ 19.08.2019, 17:38
956
Гибралтар ҳукумати АҚШ сўровига қарамасдан Эрон танкерини озод этди

Эроннинг Grace 1 танкери Гибралтар сувларини тарк этди. Бу ҳақда Ntdtv.ru телеканали хабар берди.

Панама байроғи остида сузаётган ушбу танкер июль ойи бошида Британия денгиз кучлари томонидан қўлга олинган эди. Кема Европа Иттифоқининг Эронга нисбатан санкцияларини бузган ҳолатда Сурияга нефт ҳом ашёси олиб кетаётганликда гумон қилиниб тўхтатилган эди. Мазкур ҳолат халқаро миқёсда кескин вазиятни юзага келтирди. Бунга жавобан Эрон Ормуз бўғозида Британиянинг Stena Impero танкери ва унинг экипажини қўлга олди. Кема экипажи бир қатор қоидаларни бузганликда айбланди.

Эрон расмийлари ўз кемалари Сурияга юк етказиб бермаётганини исботлагач, Гибралтар ҳукумати танкерни қўйиб юборишга қарор қилди ва экипаж аъзоларини озод этди. АҚШ суди эса кемани ҳибсга олиш учун ордер берди, шунингдек, Американинг Эронга қарши санкциялари бузилганлиги туфайли икки миллион баррел нефть шунингдек, салкам миллион доллар маблағни мусодара қилиш бўйича қарор чиқарди. Бироқ Гибралтар ҳукумати АҚШ талабини рад этиб, кемани озод этди. Бироқ Панама ҳукумати танкерни ўз байроғи остида ҳаракатланишини таъқиқлади. Шундан сўнг кема номи ўзгартирилиб, Эрон байроғи остида яна денгизга чиқди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° ясно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz