Му5
46

Гулнора Каримовага нисбатан яна жиноят ишлари қўзғатилди

ЖАМИЯТ 19.08.2019, 20:04
1330
Гулнора Каримовага нисбатан яна жиноят ишлари қўзғатилди

Бош прокуратура томонидан Г.Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Бош прокуратура ахборотига кўра, жиноят ишлари қўзғатилишига «White and Case» халқаро юридик компаниясидан келиб тушган маълумотлар ва фуқароларнинг аризалари асосида тўпланган текшириш ҳужжатлари асос бўлган.

Аниқланишича, Г.Каримова бир гуруҳ шахслар билан тил бириктирган ҳолда, «Қувасойцемент» ва «Бекободцемент» АЖларининг давлатга тегишли бўлган акцияларини арзонлаштирилган нархларда сотиб олган.

Г.Каримова қайд этилган акцияларни чет эл тадбиркорларига сотган ҳамда уларнинг ноқонуний фаолиятига раҳнамолик қилиб, республика манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Бундан ташқари, Г.Каримова фуқаролар ва турли компания эгаларини зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, уларнинг мулкини ўзига тегишли бўлган компанияларга расмийлаштириб беришга мажбур қилган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Жиноят ишлари бўйича тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
rightuz