Му5
46

Маданий мерос ҳафталиги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 21.08.2019, 17:20
445
Маданий мерос ҳафталиги олдидан матбуот анжумани  бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22 – 27 август кунлари Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мавзусидаги мерос ҳафталиги бўлиб ўтади.

Унинг олдидан 21 август куни Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида матбуот анжумани ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари Камола Акилова,Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамиятининг раиси, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси координатори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқа спикерлар ушбу йирик ва кенг кўламли маданий ҳафталикнинг асосий воқеалари ҳақида оммавий ахборот воситаларига ҳикоя қилиб берадилар.

26 август куни Самарқандда ЮНЕСКО шафелигида ўтадиган халқаро конференцияда дунёнинг қирқдан ортиқ мамлакатидан 200 дан ортиқ олимлар иштирок этишади. "Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси" мавзусида ўтказиладиган халқаро конференцияга 300 дан ортиқ шарқшунос олимлар, ЮНЕСКО экспертлари, халқаро ОАВ вакилларитаклиф этилган. ЮНЕСКО бош директори Одрэ Азуле хоним ҳам мазкур анжуманда иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу халқаро конференция арафасида Ўзбекистонда ўз кўламига кўра анча йирик маданий воқеа – мамлакатимизнинг Тошкент, Термиз, Бухорова Самарқанд шаҳарларини қамраб оладиган “Ўзбекистон - буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар" мавзусида маданий мерос ҳафталиги ўтказилади.

Ҳафталик дастурига 15 дан ортиқ тадбир киритилган бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзининиг бетакрорлиги, ранг-баранглиги ва қизиқарлилиги билан қатнашчиларни лол қолдиради. Тадбирларнинг илмий қисми маърифий дастурлар билан чамбарчас боғланган бўлиб, улар ўз ҳаёти ва фаолиятини Ўзбекистон маданий-тарихий меросини ўрганишга сафарбарқилганолимларга мўлжалланган.

22 август куни Тошкентда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб этиш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг III халқаро конгресси иш бошлайди. Конгрессда Ўзбекистон маданий меросининг дунё тўпламларида сақланаётган меросига бағишланган янги 20 жилд китоб-альбом тақдимоти ўтказилади. Мазкур китобларни яратишда Ўзбекистон, Франция, Буюк Британия, Польша, Чехия, Япониясингари давлатлардан етакчи мутахассислар таклиф қилинган.

Уларни таниқли олимлар, тадқиқотчилар, машҳур музейлар, бебаҳо коллекциялар сақловчилари тақдим этадилар. Мазкур китоб-альбомларнинг ўзига хослиги шундаки, уларда замонавий технологиялардан унумли фойдаланилган. Китоблар қўшимча эффектлар билан чоп этилган. Мазкур нашрларга суратга олиш гуруҳи томонидан яратилган видеоматериаллар ҳам илова қилинган бўлиб, уларни смартфонни керакли штрих-код устига яқинлаштиришасносида кўришмумкин. Бу китобдаги материаллар ҳақида ўқувчида тўлақонли тасаввур ҳосил бўлиши учун ёрдам беради. Матбаачиликда бундай технология Ўзбекистонда илк бор қўлланмоқда.

Бундан ташқари III конгрессда Ўзбекистон маданий-тарихий меросининг жаҳон тўпламларидаги ўрни билан боғлиқ қатор ҳужжатли фильмлар намойиш қилинади. “Бобур ва Бобурий маликалар изидан”, “Катта Лангар Қуръони: Сирлар ва ҳақиқатлар” сингари фильмлар премьераси «Россия-Культура» телеканали, BBC Uzbek хизмати ҳамда Ўзбекистон телеканалларида намойиш қилинади.

Ҳафталик иштирокчилари, шунингдек, тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари учун Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Кушон хазинаси” (“Дарварзинтепа олтини”) ўзига хос кўргазмаси кутилмаган совға бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институтида “Ўзбекисон қўлёзма ёдгорликлари кўргазмаси” ҳам бўлиб ўтади. Унда ўз даврининг мутафаккирлари, олим ва шоирларитомонидан битилган қадимий қўлёзмалар намойиш қилинади. Бебаҳо асарларнинг айримлари илк бор омма эътиборига ҳаволақилинади.

Конгресс доирасида қатнашчилар пойтахтимизда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ҳам ташриф буюрадилар ва у ерда сақланаётган нодир дурдона – Усмон Қуръони нусхаси билан танишадилар.

24 август куни Ҳафталик иштирокчилари Термизга жўнаб кетадилар ва у ерда жаҳон тарихини ўрганишдаги муҳим воқеалар шоҳиди бўладилар. Бу ерда илк бор ўтказилаётган “Ўзбекистон – цивилизациялар чорраҳаси” археологик конференциясида бутун дунёдан келган таниқли шарқшуносларнинг шов-шувли маърузаларини тинглайдилар.Дастурнинг энг муҳим воқеаси – академик Эдвар Ртвеладзе раҳбарлигида Кампиртепада олиб борилган тадқиқотлар меваси – Оксиана Искандарияси билан танишув бўлади.

Шундан сўнг меҳмонларни Сурхондарё вилояти ҳудудидаги қадимги шаҳарчалар, қазишма ҳудудлари ва тарихий ёлгорликларга саёҳат кутади. Улар милодийI-III асрларга мансубФаёзтепа буда ибодатхонаси мажмуаси, шунингдек Термиз Археология музейига ташриф буюрадилар.

24 августда қатнашчиларнинг бир қисми Бухорога йўл олади ва шаҳарнинг обидалари билан танишади. Қолганлар 25 август куни махсус рейс билан Самарқандга учадилар ва Маданий мерос ҳафталигининг кейинги тадбирларида қатнашадилар. Улар учун “Ўзбекистон обидалари нима ҳақида сукут сақлайди?” мавзусидаги ўзига хос экскурсия ташкил қилинади. Бу буюк олимлар ва ҳукмдорларнинг асрлар қаъридан йўллаган номалари билан ўзига хос танишув бўлади. Дунё олимлари Самарқанд обидаларидаги битикларда таълим, маърифат, тинчлик ва бунёдкорлик ҳақидаги даъватлардан хабар топадилар. Бундай экскурсия аввал уюштирилмаган.

Шунингдек, Самарқандда “Асрлар қаъридан таралган нур” номли исломшуномс олимлар иштирокида халқаро конференция ҳам бўлиб ўтади. Тадбир доирасида “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоб-альбомларнинг Хоразм ва Бухоро вилоятлари обидаларига бағишланган навбатдаги жилдлари (14 ва 15-жилдлар) тақдимотиҳамда BBC ўзбек хизмати ва ЎзЭОАВМА ҳамкорлигида суратга олинган “Катта лангар Қуръони: сирлар ва ҳақиқатлар” китобининг тақдимоти ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Респубикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қурилган Имом Бухорий илмий тадқиқот марказига ташриф ҳам кўзда тутилган.

Самарқанддаги тадбирларнинг энг эсда қоларлиси сифатида ажойиб шакл ва бетакрор гўзалликни ўзида жамлаган “Самарқанд – Буюк ипак йўли юраги” номли ёрқин фестивални айтиш мумкин.Фестиваль Амир Темурнинг етти боғидан бирининг шакл-шамойили асосида тикланган, худди шу куни тантанали очилиш маросими ўтказиладиган “Боғишамол” боғида бўлиб ўтади. Турлихалқларнинг миллий либосларини кийиб олган тадбир қатнашчилари ўзларини худди вақт машинасида кетаётгандек, ўрта асрлар муҳитига, машҳур Самарқанд бозорига тушиб қолгандек ҳис қилишади.

Ҳафталик анъанавий “Шарқ тароналари”XIIхалқаро мусиқа фестивалининг Регистон майдонидаги очилиш маросими билан якунига етади. Шарқ ва дунё халқларининг мафтункор наволари Фестивални ҳақиқий дўстлик оқшомига айлантиради. Муҳташам меъморий мажмуа фонидаги таъсирчан ёруғлик декорациялари меҳмонларда ўчмас таассурот қолдиради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° туман
Валюта курси
rightuz