Долзарб мавзулар Фото

“Ауди”даги 105 кунлик “байрам” тугади

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 23.08.2019, 14:37

Божхоначилар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тадбир давомида хорижий фуқаро С.Н. томонидан Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ойбек” чегара божхона пости орқали қайтариб олиб чиқиш мажбурияти билан мамлакатимизга олиб кирилган “Ауди” русумли автомашинани фуқаро С.А. ўз эҳтиёжлари юзасидан ноқонуний тарзда бошқа давлат рақами белгисини тақиб олиб ҳайдаб юргани маълум бўлди.

Қонунбузар фуқаро мажбуриятнома талабларига зид равишда 105 кун автомашинани мамлакат ҳудудида ноқонуний тарзда бошқарганлиги ва натижада 27 миллион сўм миқдорда божхона тўловларини тўламаганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии