Долзарб мавзулар Фото

Салкам 700 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 25.08.2019, 08:58

Божхоначилар томонидан божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида божхона назоратини четлаб ўтишга уриниш ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган корхоналардан бирининг номига келган юкларни божхона кўригидан ўтказиш давомида божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва умумий қиймати салкам 626 миллион сўмлик 910 дона автомашина фаралари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Яна бир ҳолатда “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан иккита корхона номига келтирилган юклар божхона кўригидан ўтказилганда, божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати 30 миллион сўмлик, 85 турдаги салкам 200 дона эҳтиёт қисмлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган учта масъулияти чекланган жамиятлар номига хориждан темир йўл контейнерида келган юкларни божхона кўригидан ўтказиш давомида божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 38,3 миллион сўмлик 1,5 тонна ёғочли тиш тозалагич, 4 минг кв. метр узунликдаги парда учун газламалар ва бошқа маҳсулотлар борлиги маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии