41

Шаҳрам Ғиёсов рақибини 30 сонияда мағлуб қилди

СПОРТ 28.08.2019, 10:02
1309
Шаҳрам Ғиёсов рақибини 30 сонияда мағлуб қилди

Шаҳрам Ғиёсов колумбиялик боксчи Дарлей Пересни 30 сонияда мағлуб қилиб, WBA халқаро чемпиони унвонини қўлга киритди.

Мексиканинг Эрмосильо шаҳрида бўлиб ўтган жангда Шаҳрам Ғиёсов чап қўли билан берган кучли зарбаси рақибини нокаутга учратди. 9 сонияда рақиб ўрнидан турган бўлсада, ҳакам жангни тўхтатиб Шаҳрам Ғиёсовни ғолиб деб эълон қилди.

Колумбиялик боксчи Дарлей Перес 1 ўрта-енгил вазн тоифасида курашувчи тажрибали профессионал боксчи ҳисобланади. 2014 йилда WBA бўйича жаҳон чемпиони бўлган, 2015 йилда британиялик Энтони Кроллега чемпионлик унвонини бой берган эди.

Комментарии