Му5
44

Сохта тамға

ЖИНОЯТ 08.09.2019, 18:00
147
     Сохта тамға

Расмий ҳужжатлар, штапмлар, муҳрлар, бланкалар, давлат рақамлари ва тамғаларни тайёрлаш, ундан фойдаланиш қонун билан тартибга солинади ва қўриқланади. Бундай турдаги ҳужжатлар ва тамғаларни қалбакилаштириш, сотиш ва сохталигини билган ҳолда ундан фойдаланиш жавобгарликни келтириб чиқаради. Сир эмас, сохта тамға жамият ва давлат манфаатларига зиён етказади.

Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқаро М.Шоназарова ва Х.Ҳамроеваларнинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳрида яшовчи Ф.Рамазонов ва Р.Хожаев 16 турдаги газ ҳисоблагич ускуналарининг ташқи таъсирдан ҳимояловчи давлат проба тамғалари қонунга хилоф равишда қўлбола усулда тайёрлаб, ушбу тамғаларнинг қалбаки эканлигини била туриб, бундан моддий манфаатдор бўлиш мақсадида Бухоро шаҳар, “Амиробод” кўчаси13-уйда яшовчи фуқаро Х.Ҳамроеванинг яшаш уйида табиий газдан бўлган 850.000 сўмлик қарздорлигини камайтириш мақсадида, истеъмолчининг хонадонида ўрнатилган “Г-6” русумли завод рақами “028218” бўлган газ ҳисоблаш ускунасининг давлат пломбасини бузиб, 5471 м3 кўрсаткични 2000 м3га орқага қайтариш орқали 3471 м3 кўрсаткичга ўзгартириб, ўзида мавжуд бўлган “UZB 1 H7 O”B” серия рақамли қалбаки тайёрлаган тамға билан қайта пломбалаб, бунинг эвазига М.Шоназаровадан кимёвий ишлов берилган 200.000 сўм нақд пулларни истеъмолчи хонадонида олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши суд муҳокамасига юборилди. Суднинг ҳукми билан Ф.Рамазонов ва Р.Хожаевларга тегишли жазо тайинланди. Буни қилмиш-қидирмиш дейдилар.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz