Му5
44

Норвегияда номаълум касаллик сабабли итлар ҳалок бўлмоқда

ДУНЁ 10.09.2019, 09:59
Теглар: Видео
281
Норвегияда номаълум касаллик сабабли итлар ҳалок бўлмоқда

Норвегияда тўрт оёқли жонивор эгалари айни дамда жуда хавотирда. Номаълум касаллик сабаб ҳозирда итлар вафот этмоқда. Еuronews.com нашри хабар берди.

Ветеринарлар қандайдир юқумли касаллик тарқалган бўлиши мумкинлигини инкор этишмаяпти. Итларда кутилмаган диарея бошланмоқда ва орадан бир неча сутка ҳатто бир неча соат ўтгандан сўнг жониворлар вафот этяпти. Айни дамда ветеринарлар вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилишмоқда. Олинган анализлар ва лаборатория текширувлари жониворлар нима сабабдан ҳалок бўлаётганига ойдинлик киритмаяпти.

Шунинг учун қатъий хулосага келишнинг имкони бўлмаяпти. Касалланиш билан боғлиқ илк ҳолат Ослода қайд этилган, шундан сўнг мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам бундай ҳолатлар кузатилди. Ҳозирча касаллик нима сабабдан келиб чиқаётганига ойдинлик киритолмаётган мутахассислар, уй жонворларининг эгаларига уларни бошқа итлардан узоқроқ сақлашни тавсия этишмоқда.


Шарҳлар

Эндиликда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни асоссиз тўхтатмайди (Видео)

13.11.2019, 17:56

Агар ходимнинг қўлида дислокацияси бўлмаса, у сизга маъмурий баённома тузишга хақи йўқ ва тузган баённомаси юридик кучга эга эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ...
Ўзбекистонлик йигитлар шиппак ёрдамида қувур чалиб, CАGТ танлови ҳакамларини хайрон қолдирди (Видео)

13.11.2019, 17:12

Ўзбекистонлик йигитлардан иборат Blueman гуруҳи Central Asia’s Got Talent халқаро танловида ноодатий чиқиш билан мухлислар олқишига сазовор бўлди. Улар Шакиранинг Waka Waka ва Europe гуруҳининг...
Самарқандда бир ой комада ётган 48 ёшли аёл ҳаётга қайтарилди (Видео)

12.11.2019, 16:40

Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимида 48 ёшли аёл бир ой комада ётди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан у ҳаётга қайтарилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион...
Ўрмон ёнғинлари оқибатида 7 киши бедарак йўқолди (Видео)

11.11.2019, 14:57

Австралияда ўрмон ёнғинлари кучаймоқда, деб хабар берди Вести.ру нашри. Ўрмон ёнғинлари оқибатида етти киши бедарак йўқолган, 35 киши қаттиқ жароҳатланган. Қолаверса, 100 дан ортиқ уйлар вайрон...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° дымка
Валюта курси
rightuz