Му5
48

​Наманганда чақалоқларни қасддан ўлдириш жинояти содир этилди

ЖИНОЯТ 10.09.2019, 15:51
735
​Наманганда чақалоқларни қасддан ўлдириш жинояти содир этилди

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, воқеа жорий йил 9 сентябрда содир этилган.

2019 йил 9 куни соат тахминан 04:30 ларда Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ҳовлисидан фуқаро Д.Х. (1996 й.т.) ва М.Т.(1997 й.т.) ларнинг 02.09.2019 йилда туғилган қиз чақалоқлари тирик ҳолда топилган. Чақалоқлар жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, чақалоқлар вафот этишган.

Аниқланишича, 2019 йил 9 сентябр соат тахминан 03:30 ларда фуқаро Д.Х. 02.09.2019 йилда туғилган фарзандини олдига кириб, уни оёқлари нотекис (нуқсонли) туғилганлигидан аччиқланиб, ундан қутулишни мақсад қилган. У келгусида содир этаётган қилмиши фош бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида ўз чақалоғи билан биргаликда шу хонада ётган М.Т.нинг қиз чақалоғини ҳам олиб, дераза ойнаси орқали уларни туғруқ комплексининг 2-қаватидан пастга улоқтириб юборган. Оқибатда чақалоқлар оғир тан жароҳатлари олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 9 сентябрда туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-кисми “а,в” бандлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси масъул шахсларига нисбатан 116-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар