Му5
50

ЖССТ: Сайёрамизда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилмоқда

ДУНЁ 11.09.2019, 11:44
300
ЖССТ: Сайёрамизда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилмоқда

Ҳар йили сайёрамизда урушлар қараганда ўз жонига қасд қилиш натижасида кўпроқ одамлар ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, йилига 800 минг киши айнан ўз жонига қасд қилиш туфайли вафот этмоқда. Бу эса ҳар 40 сонияда ана шундай ҳолат кузатилаётганини англатади. Тадқиқотларга кўра, кўпинча 45 ёшдан кичик бўлганлар ўз ҳаётига нуқта қўйишга уринади. 15 ёшдан 29 ёшгача бўлганлар орасида ўз жонига қасд қилиш, йўл транспорт ҳодисаларидан кейинги ўлим билан боғлиқ энг йирик ҳолатдир.

15 ёшдан 19 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам суицид ҳолати анча юқори. Ривожланган мамлакатларда эркаклар аёлларга қараганда уч марта кўпроқ ўз жонига суиқасд қилади. Ривожланмаган мамлакатларда эса бу кўрсаткичлар деярли тенг. ЖССТ дунё давлатлари ҳукуматларини ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича профилактик чоралар кўришга чақирмоқда. Бунда Руҳий ҳолати беқарор бўлган кишиларни аниқлаш ва уларга ўз вақтида ёрдам бериш, шунингдек қийин ҳаётий вазиятларни бошидан кечираётганларга далда ва кўмак кўрсатилиши катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° туман
Валюта курси
rightuz