41

Чехияда яшовчи ватандошлар билан учрашув ўтказилди

ЖАМИЯТ 11.09.2019, 14:21
201
Чехияда яшовчи ватандошлар билан учрашув ўтказилди

Чехиянинг Прага шаҳрида Чехиядаги “Ўзбегим” маданий туризм маркази ва фаол ватандошлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари билан ҳамкорликда Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган катта тадбир ўтказишди, унда Чехияда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ ватандошимиз қатнашди.

Шу билан бирга, тадбирда Чехия ташқи ишлар вазирлиги, маҳаллий ҳукумат ва туризм компаниялари вакиллари ҳам иштирок этишди. Тадбир давомида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Чехиядаги ватандошларни Мустақиллик байрами билан табриклашди. Делегация таркибида Чехияга ташриф буюрган Ўзбекистон филармонияси “Суғдиёна” миллий чолғулар камер оркестри вакиллари ўзбек миллий куй-қўшиқларини ижро этишди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти ўтказилди, мавзуга оид видеороликлар намойиш қилинди.

Тақдимот йиғилганларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир доирасида ўзбекона дастурхон безатилиб, миллий таомларимиз тайёрлаб тарқатилди. Ўзбек миллий таомлари чехияликларга жуда манзур бўлди. Бундан ташқари, Чехиядаги ватандошларимиз томонидан Ўзбекистон туризми тарғибот акцияси ўтказилди. Улар шахсий автомашиналарига Ўзбекистон ёзуви туширилган наклейкаларни ёпиштириб, чехияликларга юртимизнинг туризм салоҳиятини намойиш этувчи материалларни тарқатишди, шунингдек, ўзлари ўқийдиган ва ишлайдиган жойларда ҳам Ўзбекистонга саёҳатни тарғиб қилишларига келишилди.

Таъкидлаш жоизки, буларнинг бари Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3982-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+19° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz