41

Эмлашнинг хавфли эканлиги тўғрисидаги ёлғон маълумотлар тарқалмоқда (Видео)

ДУНЁ 14.09.2019, 12:25
Теги: Видео
313
Эмлашнинг хавфли эканлиги тўғрисидаги ёлғон маълумотлар тарқалмоқда (Видео)

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакцинация тўғрисида ёлғон хабарларнинг тарқалиши инсоният саломатлигига хавф солаётган асосий омиллардан бири эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Евроньюс нашри хабар берди.

Бельгия пойтахти Брюсселда вакцинация муаммоларига бағишланган халқаро саммит ўз ишини бошлади. Унда турли давлатлардан 400 га яқин вакиллар иштирок этишмоқда. Эмлаш аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишнинг энг муваффақиятли чорасидир. Эмлашнинг кенг тарқалиши кўплаб касалликларни йўқ қилишга имкон берди. Айнан кенг кўламли вакцинация йўли билан Европа полиомиелитдан халос бўлди. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар йили эмлаш дунё бўйлаб 2,5 миллион кишини ўлимдан қутқаради ва кассалликларни даволаш билан боғлиқ бўлган харажатларни камайтиради.

Бироқ сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар ва турли ахборот ресурсларида эмлашнинг хавфли эканлиги тўғрисидаги ёлғон маълумотларнинг тарқалиши натижасида аҳолининг вакцинацияга бўлган ишончи пасаймоқда. Бунинг натижаси ўлароқ эса қизамиқ касаллигининг оммавий тарқалишини кўриш мумкин. Айнан эмлашга қарши кайфиятнинг кучайиши натижасида 2018 йили Европада қизамиққа чалинганлар сони сўнгги ўн йилдаги энг рекорд натижага бориб етди. Халқаро саммитнинг асосий мақсади вакцинация ёрдамида олдини олиш мумкин бўлган касалликларга қарши глобал курашишга янги импульс беришдан иборатдир.


Комментарии

Туркия ҳарбий кучлари Сурия шимолида ҳарбий операция бошлаш арафасида турибди (Видео)

07.10.2019, 17:20

АҚШ Сурия шимолидаги ҳудудлардан ўз ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.Яқин вақт орасида Туркия ушбу ҳудудда курд қуролли коалициясига  қарши кенг кўламли...
«Шунча ташкилот турганда аёл нега ўз муаммоси билан ўзи қолиб кетиши керак?» – Элмира Боситхонованинг бир иш кунига назар (Видео)

05.10.2019, 14:23

Kun.uz вакиллари «Раҳбар билан бир кун» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонованинг бир иш кунига гувоҳ бўлди.Маълум бўлишича, қўмита раиси...
Мудофаа вазирлиги илк бор ўтказган «Разведка рейди» мусобақаси ғолиблари аниқланди (Видео)

05.10.2019, 11:43

Мудофаа вазирлиги разведкачилари ўртасида илк бор «Разведка рейди» мусобақаси ўтказилди. Жиззах вилоятида жойлашган «Фориш» тоғ-дала ўқув майдонида разведка бўлинмалари ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада вазирликнинг барча...
“Бойларга эмас, яхши фарзандлар тарбиялаган оналарга ҳавасим келади!” (Видео)

04.10.2019, 21:04

Ўзбек қадрияти жаҳон цивилизациясида алоҳида мактаб ва бу мактабни асраб қолиш фақатгина ўзбек давлати ва халқининг ўз қўлида, деб биламан.Шахсларнинг қиёфасини уларнинг салоҳияти, истеъдоди, қалби,...
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+15° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz