41

Президент Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди

СИЁСАТ 15.09.2019, 12:26
107
Президент Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Қўқон» эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди.

Бу ерда дастлаб Қўқон ва Марғилон шаҳарларини комплекс ривожлантиришга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Жумладан, келгуси уч йилда бу икки шаҳарга халқаро молия институтларининг 1 миллиард 354 миллион долларлик имтиёзли кредитлари йўналтирилиши режалаштирилган. Бу маблағ учта йўналишда – саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш, инфратузилма объектларини модернизация қилиш ҳамда кўп қаватли уй-жойлар қуриш соҳаларида ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Давлат раҳбари уй-жойлар қурилишига оид лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш, Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантириш бўйича беш йиллик режа қилиш зарурлигини таъкидлади.

- Аввало, қаерда қийинчилик борлигини ўрганиш, одамларнинг фикрини олиш керак, - деди Президент. - Аҳоли қачон қайси ҳудудда қурилиш бўлишини билсин. Уй-жой билан иш ўринлари мутаносиб бўлиши зарур. Фарғоналикларнинг ҳунармандчилик анъаналари, ҳудуд имкониятларини инобатга олиб, чарм-пойабзал, чинни, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва бошқа турдаги корхоналар ташкил этиш мумкин.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9433.34
USD -13.31
10354.03
EUR 21.28
145.75
RUB -0.44
rightuz