41

МИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 16.09.2019, 18:23
548
МИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

МИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими ходимлари З.Рўзимуродов, Б.Ўринов ва Ф.Хидировлар томонидан “Ҳунарманд” маҳалласида жойлашган корхонага қарашли ошхонада ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб фойдаланаётган ҳолатини аниқланади.

Шундан сўнг, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилаётган вақтида корхона раҳбари Ж.Раҳмоновнинг турмуш ўртоғи М.Раҳмонова ходимларнинг фаолиятига фаол қаршилик кўрсатди.

Жумладан, у хизмат вазифаларини бажараётган Бюро ходимларини ҳақорат қилиб, таёқ билан Б.Ўриновнинг танасининг турли қисмларига уриб, Ф.Хидировнинг қўлидан далолатномани тортиб олган ва йиртиб, ёқиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи туман прокуратураси томонидан М.Раҳмоновага нисбатан Жиноят Кодексининг 140-моддаси 3-қисми “а” банди, 219-моддаси 2-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° туман
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz