41

9 ойда 17 ёшгача қизлар ўртасида 50 та эрта туғруқ ҳолати кузатилди

ЖАМИЯТ 17.09.2019, 12:10
981
9 ойда 17 ёшгача қизлар ўртасида 50 та эрта туғруқ ҳолати кузатилди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистонда 17 ёшгача қизлар ўртасида 50 та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган. Шунингдек, 6 мингдан ортиқ оила ажрими расмийлаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида ўтган Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлисида маълум қилинган.

Йиғилишда мамлакатда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, улар бандлигини таъминлаш, нофаол ёшлар билан ишлаш борасида самарадор чора-тадбирлар амалга оширилмагани танқид қилинган. Жорий йилда 17 ёшгача қизлар ўртасида 50 та эрта туғруқ қайд этилгани ва 6 мингдан ортиқ ёш оилалар ажримига эса ёшларни тарбиялашда оиланинг ўрни сусайиб бораётгани, ёш йигит-қизлар оила қуриш, эрта никоҳ ҳақида умуман тушунчага эга эмаслиги сабаб қилиб кўрсатилган.

Йиғишилишда ёшларнинг, хусусан ҳар йили таълимни битириб, меҳнат бозорига кириб келаётган 450 мингдан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида алоҳида дастурлар қабул қилиниши лозимлиги айтилган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+17° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz