41

Термизда вакцина омбори очилди

САЛОМАТЛИК 17.09.2019, 17:37
371
Термизда вакцина омбори очилди

Термиз шаҳридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида вакциналарни сақлаш омбори қурилиб фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ушбу бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи ўринбосари Афшин Парси ва туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар вакциналарни совуқлик тизими қоидалари асосида сақлашнинг муҳим эканлигини алоҳида таъкидлашди. Ушбу бино шу мақсадда қурилган бўлиб, 20 йилдан ортиқ воҳа аҳлига ҳизмат қилиш имкониятига эга.

Юнисеф болалар жамғармаси кўмаги асосида қурилган омборхонада вакциналар совитгич камераларда барча тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда сақланади. Янги омборхона ҳароратни кўрсатиб турувчи қурилмалар ва электр энергиясини бир маромда ушловчи сталибизатор билан таъминлаган. Энг муҳими, эндиликда бир йилда 168 мингдан ортиқ болани эмлашга етадиган вакциналар ушбу омборда сақланади.

Бугунги кунда вилоятга юртимизда жорий этилган эмлаш жадвалидаги барча 13 хил вакциналар етказиб берилмоқда. Улар юқумли касалликларга қарши болаларни профалактик эмлаш жараёнларида ишлатилади. Вакцина омбори қурилиши ва керакли техникаларни сотиб олиш учун 163 минг АҚШ доллари сарфланган. Вакцинация амалиётларини самарали ўтказиш учун махсус совиткичли автомашиналар ҳам ажратилган.


Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+13° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz