42

Қидирувдаги “Каптива” жарима майдонига келтирилди

ЖИНОЯТ 19.09.2019, 11:45
817
Қидирувдаги “Каптива” жарима майдонига келтирилди

Мажбурий ижро бюросида - қарздор жисмоний шахслар, уларнинг мол-мулклари ҳамда ундирувчига олиб бериш керак бўлган болани қидириш бўйича махсус қидирув бўлимлари фаолият кўрсатиб, бугунги кунда қидирув фаолияти ўзи самарасини бермоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг 2018 йил 15 июль кунги даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримига асосан ундирувчи АТБ “Ҳамкорбанк” Шаҳрихон туман филиали фойдасига қарздор корхона ва бошқалардан кредит тўловини ундириш хакидагифуқаролик иши буйича ҳал қилув қарорига чиққунига қадар Шаҳрихон тумани, Ўзбекистон ҚФЙ.да яшовчи М.Исматуллаевага тегишли бўлган 2010 йилда ишлаб чиқарилган “Каптива” русумли давлат рақамли автотранспорт воситасини хатлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шаҳрихон туман бўлимига келиб тушган.

Ушбу қидирув юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси Ахборот таъминоти ва қидирув шўъбаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан автомашина жорий йилнинг 13 сентябрь куни топилиб, жарима майдонига олиб келиниши таъминланди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° пасмурно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz