42

БМТ Бош котиби инсониятни табиат билан ҳазиллашмасликка чақирди (Видео)

ДУНЁ 19.09.2019, 17:58
Теги: Видео
858
БМТ Бош котиби инсониятни табиат билан ҳазиллашмасликка чақирди (Видео)

БМТ Бош котиби Антонио Гутериш инсониятни табиат билан ҳазиллашмасликка чақирди. Бу ҳақда Euronews нашри хабар берди.

Бунинг оқибатлари жиддий якун топиши мумкинлигидан огоҳлантирди. У халқаро ҳамжамиятни иқлим ўзгариши жараёнларига жиддий эътибор қаратишга даъват этди. Француз экспертлариинг иқлим ўзгариши жараёнларига бағишланган энг сўнгги тадқиқот натижаларига кўра сайёрамизда ҳаво ҳарорати кутилгандан кўра кўпроқ исиб бормоқда. Энг пессимистик прогнозларга кўра, инсоният қазиб олинувчи ёқилғилардан шу зайлда фойдаланишда давом этса аср охирига келиб, ердагиҳарорат саноат давригача бўлган кўрсаткичдан Целсий бўйича 7 градусга қадар кўтарилиб кетади.

Олимларнинг фикрича, бунинг олдини олиш учун зудлик билан кескин чоралар кўриш зарур. Иқлимшунос Паскаль Браконнонинг таъкидлашича, бунинг учун биринчи галда кенг жамоатчилик энергия ресурсларига нисбатан эҳтиёткор муносабатда бўлиши ва энергия сарфини кескин даражада камайтириш лозим. Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кенг жорий этилиши яхши натижа беради. Блумберг агентлигининг тадқиқотларига кўра, ўтган йили жаҳон энергиясининг 13 фоизи айнан табиий манбалардан олинган. Бу эса атмосферага икки миллиард тонна зарарли газлар чиқарилишининг олдини олган. Шу билан бирга қазиб олинувчи энергия манбаларидан чиқаётган зарарли чиқиндилар миқдори 2 фоизга ошиб, 33 млрд тоннага бориб етган.


Комментарии

Нукусда юқори синф ўқувчилари ўртасида янгича ҳарбий-спорт эстафетаси ўтказилди (Видео)

21.10.2019, 09:37

Разведкачиларнинг тўсиқли йўлагини енгиш, гранатани габаритга тушуриш, нишонларга қарата пневматик милтиқдан ўқ узиш ва яна бир қанча синовларга бой бўлган янгича ҳарбий мусобақанинг илк ғолиблари...
Қашшоқлик чегараси юқори бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари маълум бўлди (Видео)

18.10.2019, 17:17

Европа статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳар бешинчи европалик ёки бўлмасам 109 миллион киши ижтимоий изоляция ҳолатига ёки қашшоқлар қаторига тушиб қолиш хавфи остида турибди. Бу...
Филиппин аҳолиси кучли зилзиладан ваҳимага тушди (Видео)

18.10.2019, 17:03

Филиппинда кучи деярли 6,5 баллга тенг бўлган зилзила рўй берди. Ҳодиса аҳоли ўртасида ваҳима келиб чиқишига сабаб бўлди. Ер ости силкинишлари мамлакатнинг Минданао оролида қайд этилган....
Умра зиёратини амалга ошираётган зиёратчилар учраган ЙТҲнинг видеоси эълон қилинди (Видео)

18.10.2019, 16:52

Саудия Арабистонида 39 нафар зиёратчини олиб кетаётган автобус иштирокида йирик йўл транспорт ҳодисаси рўй берди.Мамлакат ОАВ хабарларига кўра, автобус юк автомобили билан тўқнашиб кетиши ортидан...
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz