41

“Асални осон ялашга уринганлар”фаолияти қонунийлаштирилмоқда

ЖАМИЯТ 20.09.2019, 10:39
473
“Асални осон ялашга уринганлар”фаолияти қонунийлаштирилмоқда

Бизнес майдони соф рақобат тарафдори. Фаолияти орқали юрт равнақига,эл манфаатига наф келтиришни мақсад қилган тадбиркор қонун доирасидан ташқарига чиқмайди.Осон асал ялашни кўзлаб,ҳеч қандай ҳужжатларсиз тижорат қилаётганлар бошқаларнинг рисоладагидай тадбиркорлигиниривожлантиришига соя солмоқда.

Андижон вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан яширин “бизнес” юритишга барҳам бериш ҳамда ҳуқубузарликни содир этган фуқароларнинг фаолиятини қонунийлаштириш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

“Бозорбоши” кўчаси ўз номига монанд –Жалақудуқ туманининг энг гавжум ҳудуди. Бозорга келганки, албатта, шу ердан ўтади. Парваришлаётган паррандаси-ю, ҳайвонларига озуқа ем олиш учун. Туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳудуддаги тадбиркорлар билан бирма-бир профилактик суҳбат ўтказганида, Дилшод Валиев (мақоладаги исм-шарифлар ўзгартирилган)нинг ҳеч қандай ҳужжатларсиз фаолият олиб бораётганлиги аниқланди.

Тадбир давомида баённома расмийлаштирилиб, унгатегишли 3 миллион сўмдан ортиқ моддий бойликлари вақтинчалик олиб қўйилди. Қўрғонтепа туманининг чекка – Жаннатмакон маҳалласида яшовчи Аброрбек Ярашев ҳамма жойда “солиқ тарозиси” борлигини унутган кўринади. У дастлаб пахтани қайта ишлаш цехини аҳолига қулайлик яратиш учун очганлигини айтиб, яширин фаолият юритаётганлигини хаспўлашмоқчи бўлди. Тадбиркорлик гувоҳномаси сўралганида, ҳеч қандай ҳужжат тақдим этолмади. Аброрбекнинг ноқонуний фаолияти юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштириб, ашёвий далил сифатида 5 миллион 700 минг сўмлик дастгоҳи вақтинчалик олинди.

Куз келиб, одамлар ёғин-сочинга қолмай қурилишини тугатиш ҳаракатига тушиб қолишган. Ўзини “ишнинг кўзини билувчи” санаган Андижон тумани Қўқонли маҳалласида истиқомат қилувчи Одилжон Рўзиевзудлик билан бетон ғишт цехини ташкил қилади. Унинг фаолияти ўрганилганида эса “миси” чиқди. Давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган бу фуқаронинг “ишбилармонлиги” юзасидан баённома расмийлаштирилиб,қирк икки миллион сўмлик дастгоҳи ҳамда 8 миллион сўмлик бетон ғиштлари вақтинчалик сақловга олинди.

2019 йилнинг 1 январидан қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиш фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Избосканлик Ҳусниддин Шодмоновнинг бундан хабари бўлса-да, ўз билганича йўл тутишни афзал кўрди. Яъни, “МЧЖ ёки фирма” очиб юраманми”, дея луқмани осон ютиш йўлини танлади. Солиқ ходимлари ундан ҳужжат сўраганда эса адашганлигини билди. Унинг давлат рўйхатидан ўтмасдан даромад топишга уринаётганлик ҳолати бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилгач, савдога қўйилган кирим ҳужжатларисиз 10 миллион 680 минг сўмлик 10 турдаги қурилиш моллари вақтинчалик далилий ашё сифатида олинди.

Бундан ташқари, махсус лицензияга эга бўлмай туриб,пинҳона равишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган 27 нафар фуқаро аниқланди.

Уларнинг “тадбиркорлиги” юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб,5 миллион 150 минг сўмлик алкоголь, 4 миллион 411 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди.

Андижон вилояти давлат солиқ идоралари томонидан сентябрь ойининг шу кунига қадар ўтказилган 132та назораттадбирида давлат рўйхатидан ўтмай,даромад топишга уринаётган фуқароларга дўстона маслаҳат берган ҳолда уларнинг тўла-тўкис қонуний фаолият юритиши таъминланди.

Дилмурод ПАРПИЕВ, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси катта инспектори

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+17° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz