42

Гулистонлик ота фарзанди учун 70 миллион сўм тўлади

ЖИНОЯТ 20.09.2019, 16:21
343
Гулистонлик ота фарзанди учун 70 миллион сўм тўлади

Судья қўлидаги болғачаси билан столга "тақ" этиб урди. Бир неча йиллик ришталар узилиб, оила аталмиш чиннининг бўлаклари ҳар ёнга сочилиб кетди.

Кўзлари жавдираган икки гўдак бу не синоатлигини ҳали бери тушунмаслиги тайин. Тушунганда эса ота меҳридан айрилгани-ю, бироқ ҳар қалай отаси моддий томондан ташлаб қўймаганини англайди. Хулоса эса уларнинг ўзига боғлиқ.

Фуқаролик ишлари бўйичаГулистон туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор С.Эшмуратовдан вояга етмаган 2 нафар фарзанди моддий таъминоти учун Н.Бекназарова фойдасига алимент ундириш белгиланган эди.

Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор С.Эшмуратовдан фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши керак бўлган алимент пулларини олдиндан жами 70 млн.728 минг сўм ундириб берилди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz