42

“Опел”даги саёҳат ниҳоясига етди

ЖИНОЯТ 21.09.2019, 16:26
719
 “Опел”даги саёҳат ниҳоясига етди

Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузарнинг уддабуронлигига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Хорижий фуқаро С.Н. томонидан 8 август куни олиб кирилган, қиймати 60 миллион сўмлик “ОПЕЛЬ ЗАФИРА” русумли енгил автомашина мамлакатимиз ҳудудида фуқаро С.Ш.га ноқонуний тарзда сотилгани ва фуқаро С.Ш. томонидан автомашина ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юрилганлиги аниқланди.

Автомашина вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° пасмурно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz