41

Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилади

ЖАМИЯТ 22.09.2019, 14:48
356
Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистонда рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабини Ўзбекистон давлат хореография академиясига айлантириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Академия Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси 103-уйда жойлаштирилади.

Қуйидагилар Ўзбекистон давлат хореография академиясининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

ёшларнинг рақс санъатига бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда истеъдодини юзага чиқариш;

рақс санъати соҳасидаги долзарб мавзулар бўйича халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказиш ҳамда хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш;

кадрлар тайёрлаш жараёнига соҳанинг етук ва малакали мутахассисларни жалб қилиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини чуқурлаштириш;

илмий-тадқиқотлар натижалари бўйича маънавий-маърифий ва илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш;

талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий фондлар ва халқаро грантлар асосида уларнинг хорижда таълим олиши, илмий-ижодий ишлар олиб боришини самарали йўлга қўйиш, ҳамкорликдаги концерт дастурларини ташкил этиш;

кадрлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-ижодий фаолиятни янада ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-ижодий фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий-ижодий фаолият билан кўпроқ шуғулланишга кенг жалб этиш;

ҳар бир йўналиш ва мутахассисликларда тегишли фанларни хорижий тажриба, метод ва инновацион ёндашувлар асосида ўқитишни изчил йўлга қўйиш орқали битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш;

соҳа мутахассисларини хорижий турдош олий таълим муассасаларида малакасини ошириш, стажировка ва қайта тайёрлаш тизимини ташкил этиш;

Фанлар академияси ва илмий тадқиқот институтлари базаларида, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг етакчи муассасаларида магистратура талабаларининг стажировкалар ўташини амалиётда кенг қўллаш;

ахборот базаларини модернизациялаш, фаолият соҳасида консалтинг, маркетинг, молиявий, ахборот ва таълим хизматларини кўрсатиш орқали илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион фаолиятни ҳамда тижоратлаштириш ишларини замон талаблари даражасида ташкилий-техник қўллаб-қувватлаш;

талабаларнинг соҳалар бўйича билимларини ошириш ҳамда уларда ижрочилик кўникмаларини кучайтириш мақсадида тизимли равишда хорижий мамлакатларга қисқа ва узоқ муддатли амалиётларга юбориш.

Академия фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

тўлов-контракт асосида талабалар ўқишидан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;

таълим хизматлари кўрсатиш, илмий-ўқув, ўқув-методик, илмий ва ахборот-таҳлилий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда:

Академия ва унинг ҳузуридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ижодий фаоллигини янада ошириш, таътил давомида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида замон талаблари асосида сиҳатгоҳ ташкил қилади ва 2021 йил 1 апрелга қадар фойдаланишга топшириш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби таркибидаги Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактабни Ўзбекистон давлат хореография академияси ҳузуридаги М.Турғунбоева номидаги юридик шахс мақомига эга бўлган Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга айлантириш тўғрисидаги таклифи инобатга олиниши мумкин.

Ўзбекистон давлат хореография академияси ҳузуридаги М.Турғунбоева номидаги Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси 31-уйда жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бухоро, Сирдарё, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилояти ҳокимликларининг 2021/2022 ўқув йилидан Бухоро, Сирдарё, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари марказида Академия ҳузуридаги ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларини ташкил этиш;

рақс мактаб-интернатлари учун 150 ўринли 2 тадан ўқув биноси, 1 тадан 200 ўринли концерт зал, 120 ўринли ётоқхона ва ошхона биноларини қуриш бўйича таклифлари маъқулланади.

Қуйидагилар рақс мактаб-интернатларининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

ўқувчиларнинг рақс ижрочилиги йўналишида ўқитишнинг замонавий илғор педагогик усулларидан кенг фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ этиш;

ўқув-тарбиявий ишларнинг асоси пухта ўйланган ўқув материалини танлаш – ўқувчиларнинг рақс санъатига иқтидорини ҳар томонлама ривожлантириш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+17° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz