41

Ўзбекистон Халқаро хоккей федерациясига қабул қилинди

СПОРТ 27.09.2019, 15:54
475
Ўзбекистон Халқаро хоккей федерациясига қабул қилинди

Жорий йилнинг 26 сентябрида Ўзбекистон хоккейи тарихида яна бир улкан воқеа рўй берди: мамлакатимиз хоккей федерацияси Халқаро шайбали хоккей федерацияси (IIHF) аъзолигига қабул қилинди. Шу куни мазкур нуфузли ташкилотнинг Рим (Италия) шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги Конгрессида Ўзбекистон билан бирга яна 6 та давлат ХХФнинг тўлақонли аъзосига айланди.

- Авваламбор, халқаро федерациянинг барча аъзоларига Конгрессда Ўзбекистон хоккей федерациясини қўллаб-қувватлаб овоз берганликлари учун самимий миннатдорлик билдираман, дейди Ўзбекистон хоккей федерацияси президенти Бахтиёр Фозилов. – Биз учун жаҳон хоккей оиласи аъзолари сафидан ўрин олиш катта шараф. Айни пайтда мамлакатимиздаги барча хоккей ишқибозлари ҳам ушбу воқеадан беҳад мамнун эканликларини англаб турибман. Ишончимиз комилки, Ўзбекистон хоккейининг мавқеи яна бир янги, юқори даражага кўтарилиши Ўзбекистонда ушбу спорт турини янада ривожлантиришга кенг йўл очади.

Дарҳақиқат, ХХФ томонидан амалга ошириб келинаётган тараққиёт ва таълим дастурлари, шунингдек, турли хил тадбирлар ва мусобақаларда иштирок этиш, бошқа аъзо давлатлар тегишли ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятлари пайдо бўлиши, шубҳасиз, бутун мамлакатимиз бўйлаб хоккейни оммалаштириш ва ривожлантиришга сезиларли кўмак беради.

Эслатиб ўтамиз, ЎХФ 2018 йилнинг март ойида ташкил этилган. 2019 йилда федерация илк бор Ўзбекистон чемпионатини ўтказди. 31 майда янгидан тузилган “Хумо” профессионал клубининг Олий хоккей лигаси чемпионати – “Ипак йўли“ кубогида иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Жорий йил августда “Хумо-2” жамоасининг Қозоғистон очиқ чемпионатида қатнашиши эълон қилинди. “Хумо” ва “Хумо-2” ўз уй ўйинларини Тошкент шаҳридаги 12500 ўринли замонавий “Humo-Arena” мажмуасида ўтказмоқда.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz