41

Боксчи Баҳодир Жалоловга уй берилди

СПОРТ 01.10.2019, 17:00
435
Боксчи Баҳодир Жалоловга уй берилди

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Баҳодир Жалолов энг яхши спортчи дея топилган эди.

Унинг чемпионатда эришган ғалабаси, спортдаги ютуқлари эътироф этилиб, Жалоловга Президент совғаси – Тошкент шаҳри Қори Ниёзий кўчасида жойлашган уй-жойлардан бири – тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йигирманчи марта ўтказилган бокс мусобақада дунёнинг 78 мамлакатидан 400га яқин боксчи иштирок этди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 3та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz