42

Хитойлик шифокорлар 200 нафар кам таъминланган беморларни бепул операция қилади

САЛОМАТЛИК 01.10.2019, 17:47
322
Хитойлик шифокорлар 200 нафар кам таъминланган беморларни бепул операция қилади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг навбатдаги саломатлик тадбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Хитойнинг Синьцзян шаҳри Осиё-Европа Халқаро маркази, “Гуанминь Юнь Нань” госпитали билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи катарактадан азият чекаётган кам таъминланган аҳоли вакилларининг 200 нафардан ортиғи рўйхатга олинди. Улар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида Хитой Халқ Республикасидан келган шифокор Чжанг Хонгпинг хоним бошчилигидаги бир гуруҳ офтольмологлар томонидан 4 октябргача бўлиб ўтадиган хайрия акцияси давомида операция қилинади.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказида мазкур хайрия акцияси очилишига бағишлаб ўтказилган маросимда катаракта ташхиси қўйилган ҳамда даволанишга қурби етмаётган Тошкент шаҳри, Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи беморларга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкинлиги айтилди. Бунинг учун “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда Тошкент шаҳри Учтепа тумани Кичик Халқа йўли 14-уйда жойлашган Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаат қилиш мумкин.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz